Ўзбекистон делегацияси “ЖЧ–2026” учун ўз базасини танламоқда

  • 9 декабрь, 14:03
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Айни кунларда АҚШда ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан мундиал иштирокчиларига турнир давомида фойдаланиладиган машғулот майдонлари, тренажёр заллари, меҳмонхоналар ҳамда логистика билан боғлиқ инфратузилмалар ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда. 

Tecno

Бугун делегациямиз мутахассислари Остин шаҳрига ташриф буюриб, жамоалар учун ажратилган база билан танишишди. Бундан ташқари, Сан-Антонио ва Ҳюстондаги локацияларни ҳам кўздан кечириб, якуний хулосалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Қайд этиш жоиз, турнир давомида ФИФА томонидан 61 та локация танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган. 

Жойлаштириш жараёни терма жамоаларнинг ўйинлар ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг "К" гуруҳидан жой олиб, Португалия, Колумбия ва Конго/ Ямайка / Янги Каледония билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!