Ўзбекистон жамоалари нега кучли рақибларни енга олмайди, охирги дақиқаларда ютқазаверади? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

8 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эронга қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказди. Беллашувда вакилларимиз яна имкониятни бой берди. Яна деганимиз бежиз эмас. Чунки терма жамоамиз форсларга қарши ўйинларда фақат бир марта ғалаба қозонган ва бир бор дуранг қайд этган холос. Қолган учрашувларда доим ютқазганмиз. Умуман олганда, 8 октябрь кунги ўйинни қўшиб ҳисоблаганда ўзаро 10-тўқнашувимиз бўлди. Демак, эронликлар 8-марта Ўзбекистон миллий терма жамоасини таслим этди.

Учрашув Эроннинг устунлиги остида ўтди. Меҳмонлар қанчалик ишонч билан ҳаракат қилган бўлса, дарвозабонимиз Элдор Суюнов шунчалик ишончсиз ўйнади. Унинг охирги пайтлардаги спорт формаси терма жамоанинг асосий посбони бўлишга лойиқ эмаслигини кўрсатмоқда. Пас беришдаги хатолар, тўп учун ҳаводаги курашда ҳужумчига енгилиш Суюновнинг даражаси тушиб бораётганини англатмоқда. Кўпчилик шу куни Элдор Суюновнинг ўрнига Игнатий Нестеровни қайтариш кераклигини айтди. Бизнинг вариант эса Ўткир Юсупов. Нестеров чиндан ҳам дарвозабонларимизнинг қироли, лекин ёш масаласи унинг учун минусга ишламоқда. Аммо Юсупов бошқалардан кўра яхшироқ кўринаётгани бор гап.

Эрон ҳар қандай мураббий қўл остида кучли жамоа бўлиб гавдаланаверади. Сардор Азмун эса гол ураверади. Бизга Элдор Шомуродовнинг биргина голи бироз тасалли берди. Лекин мағлубият, аксига олиб Эронни ўз майдонимизда бирор марта ҳам таслим эта олмаганимиз, даражамизни кўрсатмоқда.

Бизни бир савол доим қийнайверади, нега Ўзбекистон жамоалари кучли рақибларни енга олмайди, ютқазаверади? Охирги дақиқаларда имкониятни бой берамиз. Шу савол билан таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовга юзландик. У мағлубият сабаби ва Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Самад
11/10/2020 15:02
Элдор хакида жуда тугри фикр.
Ростовда тренери Карпиндан бошлаб жамоасидаги айрим уйинчиларда миллатчилик бор эди. Куп уйинларда ахамият билан кузатиб боргандим, хакикатдан хам Элдорга пас беришмай куйишганди. Хали бу ходиса Остонда хам содир булса керак.
Русларнинг Спортс ру сайтига кирсам комментарий колдирганлар бизнинг уйинчиларга нисбатан 95 фоиз коралаш, ерга уриш, миллатчилик охангида езишади. Улар билан бахслашиб езишиб тураман.


Расулжон Тоштемиров
11/10/2020 13:38
Пролига уйини голларини курсатиб туришсин натижаларини интернетдан ахтарамиз тополмаймиз улар хам Узбекистан
Расулжон Тоштемиров
11/10/2020 13:35
Салом Хайрулло нега Европа уйинларини тахлил киласизлар супер лига уйинларини тренир уйинчиларимизни тахлил килиб танкид килмайсизлар, тур якунида 2 таси чикиб шархловчилар керак булмаган гапларни куп гаприб вакт утказади маноли гаплар кам шу курсатувни бошкачарок утказиш керак тупланиб утиргандан кура тренерлардан уйинчилар гап олсин