Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига янги раҳбар сайланди

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, федерация Ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят федерациялари раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати.

Кун тартибидан вилоят федерация раҳбарлари, ЎКМФ бош ҳаками ва терма жамоалар мураббийларидан келиб тушган мурожаат ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек, ташкилотга янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олганди.

Йиғилиш давомида федерацияда юзага келган бир қатор масалалар кўриб чиқилди, муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси лавозимига Аламжон Тўхтасинович Муллаев номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари эса кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Аламжон Муллаев ташкилотнинг янги раҳбарига айланди.