
Ўзбекистон кубоги 1/8. "Нефтчи" минимал ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди. "Сўғдиёна" эса йирик ҳисобда зафар қучди
Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" - "Машъал", "Сўғдиёна" - "Қизилқум" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Виталий Левченко бошчилигидаги клуб 0:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди. Учрашувнинг ягона голига Сардор Абдураимов муаллифлик қилди.
Иккинчи учрашувда эса "Сўғдиёна" "Қизилқум" устидан 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Беллашувнинг 1-дақиқасидаёқ Самандар Мавлонқулов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 7-дақиқа ўтиб, Муродали Усмонов ҳисобни тенглаштирди. 18-дақиқага келиб эса Зоир Жўрабоев яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Станислав Андреев фарқни 2 тага етказган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда Хондамир Мустафоқулов ҳисобни йириклаштириб қўйди (4:1).
Ушбу икки учрашувдан сўнг Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олган 5 жамоа номи маълум бўлди: "Динамо", "Шўртан", "Бунёдкор", "Машъал" ва "Сўғдиёна".
- Ўзбекистон - Ўзбекистон кубоги
- Round of 16
Фикрлар