Ўзбекистон кубоги финали қаерда бўлади?
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси финал кетма-кет икки бор битта шаҳарда ўтмаслигини таъминлаш мақсадида бу йилги қуръада Самарқанд шаҳри иштирок этмаслигини маълум қилди.
ПФЛ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 2022 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви мезбонлигига 6 та шаҳарнинг 8 та стадиони даъвогарлик қилади.
Финал мезбонини аниқлашда дастлаб Тошкентнинг уч стадиони — “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” саватчаларга ташлаб олинади. Мазкур уч стадиондан бири қуръанинг иккинчи босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этади. Барча шаҳарларда имконият тенг бўлиши ва бунда пойтахтнинг имконияти қолганларникидан юқори бўлмаслиги учун шундай қарорга келинган.
Қуръанинг иккинчи босқичида 6 та шаҳар саватчага ташланади: водийнинг Наманган, Фарғона, Яйпан шаҳарлари, пойтахт Тошкент, шунингдек воҳанинг Қарши ҳамда Бухоро шаҳарлари. Айни вақтда Наманган, Тошкент, Яйпан ва Қаршидаги стадионлар финал талабларига жавоб беради. Фарғонадаги “Истиқлол” ҳамда Бухородаги “Бухоро” стадионларида эса таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Финал учрашувига қадар мазкур стадионлар ҳолати яхшиланиб улгуриши кутилмоқда.
Фикрлар