Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар 4 хил нархда сотилади. “Марказий” стадионга кириш ҳуқуқини берувчи йиллик абонемент ёки шу каби аккредитациялар билан стадионга кириш мумкин эмас
12 ноябрь куни Қаршидаги “Марказий” стадионида 2023 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. 2024/25 йилги мавсум халқаро майдонда мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тақдим этувчи финал ўйинида “Насаф” ҳамда ОКМК жамоалари саф тортади.
Финал учун чипталар 8 ноябрь — чоршанба кунидан бошлаб электрон сотувга чиқарилади. Бу борада Лига иТиcкет билан ҳамкорлик қилади. 10 ноябрь — жума кунидан эътиборан “Марказий” стадион кассаларида сотув бошланади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Чипталар 4 тоифага ажратилган бўлиб, CИП сектор учун чипта нархи 100 минг сўмни ташкил қилади. Мос равишда 1-2 сектор чипталари 50 минг сўмдан, 6-7-8 сектор чипталари 40 минг сўмдан, қолган барча секторлар учун чипта 30 минг сўмдан сотувга чиқади.
Чипта савдоси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида футбол мухлисларидан чиптада кўрсатилган махсус белгиларни суратга тушириб, ижтимоий тармоқларда намойиш этмаслик ёки нусха кўчириш учун бошқа шахсларга бермаслик сўралади. Сабаби махсус белги билан стадионга фақатгина бир марта кириш мумкин бўлиб, қолган худди шундай белгили чипта эгалари стадион ҳудудига кира олмайди.
ОКМК клубига мухлислик қилувчиларга 4-сектордан чипта харид қилиш тавсия этилади. “Марказий” стадионга кириш ҳуқуқини берувчи йиллик абонемент ёки шу каби аккредитациялар билан стадионга кириш мумкин эмас. Боиси беллашув мезбони бирор футбол клуби эмас, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳисобланади.
Чипта харид қилиш истагида бўлган корхона ва ташкилотлар бевосита иТиcкет билан боғланишлари мумкин.
Фикрлар