Ўзбекистон кубоги. "H" гуруҳида 2-турдан кейин вазият қизғинлашди
"H" гуруҳида икки турдан сўнг “Насаф” ва “Андижон” 4 очкодан жамғариб, пешқадам бўлиб турибди. Қаршиликлар тўплар нисбати бўйича биринчи ўринни эгаллаб туришибди — 7:2.
“Шўртан” эса 3 очко билан учинчи поғонада бормоқда. “Ҳавоканд” ҳозирча очко жамғара олмади.
2-турнинг марказий баҳсида “Андижон” ва “Насаф” ўзаро 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу билан бирга, “Шўртан” меҳмонда “Ҳавоканд”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энди барча масала 3-турда ҳал бўлади. 26 май куни:
“Насаф” — “Шўртан”
“Ҳавоканд” — “Андижон”
учрашувлари бўлиб ўтади.
.jpg)

Фикрлар