Ўзбекистон Кубоги. Қўқонда драма, Термизда голлар шоуси

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина тур доирасидан ўрин олган иккита беллашув ўз якунига етди. 

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани тантана қилди. Дастлаб, Сардор Абдураимов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган Ҳамидулло Абдуҳамидов 68-дақиқада тарози палласини қўқонликлар тарафига оғдирди. 77-дақиқада Сирожиддин Аллаев яна мувозанатни тиклади. 87-дақиқада эса Абдуҳамидов дублни расмийлаштириб, баҳсга якуний нуқтани қўйди. 

"Сурхон" - "Бухоро" баҳсида даставвал, меҳмонлар Давронбек Исоқовнинг дубли эвазига олдинга чиқиб олди. Тез орада, Нуриддин Ҳасанов ва Жасур Холтўраевнинг голлари билан ҳисоб тенглашди. Учрашув якунига қадар, Зоҳир Пиримов дубл қайд этди ва Холтўраев ҳам яна бир маротаба гол уриб, "Сурхон"га йирик ғалаба тақдим этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!