Ўзбекистон кубоги. Сўнгги дақиқаларда гол урган АГМК "Қизилқум"ни мағлуб этди
Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган АГМК - "Қизилқум" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда мезбонлар рақибдан 3:2 ҳисобида устун келди.
Тўқнашувнинг 27-дақиқасида Ҳусниддин Ғофуров ўйинда биринчи голни урди. 56-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб, Ғофуровнинг ўзи олмалиқликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 81-дақиқада Кенжабоев ҳисобни тенглаштирди. Учрашув якунига яқин Раҳмонов ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар