Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга чиққан илк клуб номи маълум бўлди
Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда "Олимпик" ва "Пахтакор" муносабатларга ойдинлик киритиб олди.
Баҳс тақдирини "шерлар" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов томонидан 64-дақиқада урилган гол ҳал этиб берди. Шу тариқа, Питер Хюистра шогирдлари ярим финалга чиққан илк клубга айланди.
Қолган 3 та ярим финалчи номига АГМК - "Қизилқум", "Бунёдкор" - "Сурхон" ҳамда "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйинларида аниқлик киритилади.
Фикрлар