Ўзбекистон кубогида фақат икки жамоа гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлади
Ўзбекистон кубогида гуруҳ босқич баҳслари якунига етди. Унда плей-оффга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.
Аҳамиятлиси, гуруҳ босқич ўйинларида фақатгина икки жамоа юз фоизлик натижа қайд эта олди. Улар Жиззахнинг "Сўғдиёна" ва Нукуснинг "Арал" клублари ҳисобланади, мазкур жамоалар ўтказилган 3 беллашувнинг барчасини ғалаба билан якунлади.
Маълумот ўрнида, "Сўғдиёна" айни пайт Суперлигада 8 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди. "Арал" эса Про лигада 7 очко билан 5-поғонадан жой олган.
Фикрлар