Ўзбекистон мактаб жамоалари Осиё саралаш босқичида тарихий натижа қайд этди
Жорий йилнинг, 7–10 апрель кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мактаб жамоалари ўртасида шахмат бўйича Жаҳон чемпионатига Осиё қитъасидан саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 19 мамлакатдан 26 та мактаб жамоаси, жами 114 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини "Wisdom school" ва "Al-Khwarezmi IT school" жамоалари ҳимоя қилди.
Натижаларга кўра, "Wisdom school" жамоаси мағлубиятсиз иштирок этиб, 16 очко билан 1-ўринни қўлга киритди ва мактаб жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати (Гранд Финал) йўлланмасини қўлга киритди.
Шахсий тахталарда ҳам ўзбекистонлик шахматчилар муваффақиятга эришди:
Обиджонов Орият — бронза (2-тахта)
Обидов Билолиддин — олтин (3-тахта)
Абдуқаюмов Алишер — олтин (5-тахта)
"Wisdom school" жамоаси:
Ботиралиев Абдумажид (ФИДЕ спорт устаси, 2212), Обидов Билолиддин (2192), Обиджонов Орият (ФИДЕ спорт усталигига номзод, 2093), Абдуқаюмов Алишер (1998), Ҳикматхонова Моҳинур (аёллар ФИДЕ спорт усталигига номзод, 1975).
"Al-Khwarezmi IT school" жамоаси:
Қурбонов Усмонжон, Давронов Ислом, Шерматов Азимжон, Шарифжонова Кумушхон, Муйдинов Мустафо (барчаси 1400 рейтинг).

Фикрлар