Ўзбекистон МТЖ ноябрда принципиал рақибига қарши Тошкентда ўйин ўтказади
Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари учрашув ўтказади Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида пойтахтимизда йиғин ўтказиши режалаштирилган.
Ушбу йиғин доирасида Сречко Катанец шогирдлари Қозоғистон терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 16 ноябрь куни соат 18:00 да “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий жамоамиз учун сўнгги пайтларда ЎФА томонидан кучли спаринг-шериклар танлаб келинмоқда. Қўшниларимиз Европа Миллатлар лигасида муваффақиятли қатнашиб, “Б” лига йўлланмасини қўлга киритишди.
Минтақамиздаги энг кучли терма жамоалар баҳси, ўзига хос дерби футбол мухлислари томонидан узоқ кутилган ва катта қизиқиш уйғотадиган воқеага айланиши шубҳасиз.
ЎФА матбуот хизмати
Фикрлар