Ўзбекистон МТЖ олдига ФИФА рейтингида кучли 50 таликка кириш вазифаси қўйилди

Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кучли 50 таликка киришига эришиш вазифаси қўйилди.

Маълумот ўрнида, Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз айни пайт ФИФА рейтингида 85-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
06/12/2019 20:03
Albatta jahon chempionatiga chiqsak bunga erishamiz. Prezidentimiz futbolga e'tibor beryaptilar bu bizga omad keltiradi.
Ravshan Tursunov
06/12/2019 15:24
Бу вазифани уддалашни икки йўли бор. Бири, қийин лекин шарафли йўл, яъни кучли рақибларни доғда қолдириб ЖЧ йўлланмасига эга чиқиш. Иккинчиси Шри Ланка, Непал, Гуам каби термалар билан кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ўтказиб ФИФА очколарини йиғиш... Умид қиламиз бизни футбол функционерларимиз қийин бўлсада, биринчи йўлни танлашади. Кўп сохаларда бўлгани каби Президентга кўзбўямачилик қилиш учун иккинчи йўлни танламасдан....
&
Shaxzodbek
06/12/2019 18:33
Man OʻZBEKISTON MTJ QATAR-2022 JCH ga yoʻllanmasini ilishiga ishonaman. Olg'a OʻZBEKISTON
Ravshan Tursunov
06/12/2019 19:47
Иншооллох