Ўзбекистон МТЖнинг Фаластинга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган таркиби маълум
Ads

Биласиз, сентябрь ойида жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади. 

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу йиғинга 24 нафар футболчи жалб этилди:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”),  Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”). 

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”).

45fd6b238d4c80bb605f241ad776c4699bbe9187

Таъкидлаш жоиз, 28 августдан йиғинга киришадиган терма жамоамиз Тошкентда 3 сентябрга қадар машғулотлар олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
22/08/2019 17:33
Мтж уйинчиларини 90 фоизи пахта локодан нима бошка жамоаларда яхши уйинчилар йукмикан Ислом билан Анзурни умуман кераги йук эди
Husan Sodiqov
22/08/2019 11:30
Zoteev,Xoshimov,Sayfiyev kerak emas terma jamoaga
Шерзод Кушшаев
22/08/2019 11:28
Азиз ганиевни олгани яхши булибди.
Davron Jenjayev
22/08/2019 11:11
Xumoynniam chaqìrshckerak edi
Umid Boribaev
24/08/2019 10:45
Sayfiyev hujumkor rosa kerak .. Zoteyev. Menimcha oshikcha
Дилшод Даврлнов
22/08/2019 21:18
Сиз фудболчиларимзга омад факат олга
Javli Ruzimuradov
22/08/2019 14:00
Узбек футболи учун Зотиев, Хошимов ва Сайфиевлар МТЖ уйинчилари даражасига етгани йук
Javli Ruzimuradov
22/08/2019 13:57
Zoteev,Xoshimov,Sayfiyev kerak emas terma jamoaga
Javli Ruzimuradov
22/08/2019 13:57
Zoteev,Xoshimov,Sayfiyev kerak emas terma jamoaga
&
Оятилло
22/08/2019 11:24
МТК омад
&
Surxon turon
22/08/2019 11:07
Марат бабаян йӯқку ураа ислом бабаниям опташланглар илтимос