Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда.
«Ар-Риёдия» маълумотига кўра, Саудия Арабистони миллий жамоаси навбатдаги ФИФА кунлари доирасида йиғин ўтказиб, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши иккита назорат учрашувида иштирок этади.
Навбатдаги ФИФА кунлари 9–17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Саудия Арабистони учун мазкур учрашувлар Осиё кубогига тайёргарликнинг бир қисми ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь–октябрь ойларидаги ФИФА кунларида учта ўртоқлик учрашувида қатнашди. Фабио Каннаваро шогирдлари Эрон ва Сурияни мағлуб этган бўлса, Жанубий Кореяга қарши баҳсда мағлубиятга учради.

Фикрлар