
Ўзбекистон панкратион-грепплинг ва ҳаваскор ММА ассоциацияси яна бир турнирни муваффақиятли ўтказа олди!
16-17 февраль кунлари "Юнусобод" спорт мажмуаси панкратион-грепплинг ва ҳаваскор ММА бўйича Ўзбекистон бирлашган чемпионатига мезбонлик қилди. Ўзбекистон панкратион-грепплинг ва ҳаваскор ММА ассоциацияси томонидан ташкил этилган ушбу чемпионат жуда юқори савияда ўтди.
Ташкилотчилик борасида ҳам фақат илиқ фикрларни билдириш мумкин. Айниқса, иштирокчилар сонининг ошиб бораётганлиги Ҳожиакбар Ҳакимов бошчилигидаги Ассоциация тўғри йўлда эканлигини кўрсатади. Кичик ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган баҳслар мухлисларда ёрқин таассурот қолдирди, десак янглишмаган бўламиз. Мусобақада ёрқин жангларни кўрдик. Ҳарактер, азарт, аламли мағлубиятлар ва сенсацияларни ҳам гувоҳига айландик. 1000 га яқин иштирокчи ғолиблик учун баҳс юритишди. Бу мусобақа аввал ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ва Бразилия мезбонлигидаги жаҳон чемпионатпига ҳам саралаш вазифасини ўтаб берди.
Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон бирлашган чемпионати кутилганидан ҳам яхши савияда ўтди. Ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, медаль ва диплом билан тақдирланишди. Албатта, ассоциацияни яна бир ажойиб мусобақани муваффақиятли ўтказа олганлиги билан муборакбод этган бўлардик. Ғолиб ва совриндорларни эса табриклаймиз. Уларни олдида жуда мухим турнирлар кутиб турибди. ўйлаймизки, улар халқаро ареналарда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олишади!
Фикрлар