Ўзбекистон Про-лигаси. Август ойининг энг яхши футболчиси маълум (фото)
Про-лигада август ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди. Унга кўра, "Бухоро" футболчиси Рўзимбой Аҳмедов ойнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
Ҳужумчи якунига етган ойда Бухоро клуби билан 2 та ўйинда иштирок этди. Рўзимбой ушбу баҳсларда 4 гол уришга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Аҳмедов билан бир қаторда энг яхши бўлиш учун Шаҳзод Шайманов ("Хоразм") ва Рокки Марчиано ("Хоразм") ўрин олган эди.
Фикрлар