Ўзбекистон Про-лигаси. "Бухоро" сафарда "Машъал"ни таслим этди

Про-лига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" баҳси якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мезбонлар сафида Иброҳим Нўмонов гол муаллифига айланган бўлса, меҳмонларнинг икки голи Асилжон Бегимқулов ҳамда Ҳумоюнмирзо Иминов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, бухороликлар ҳисобидаги очколари сонини 46 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар "А" жадвалда 2-ўринни банд этган. 30 очкоси бор "Машъал" 5-поғонада бормоқда. 

  • Про лига
  • 25-тур

Машъал

1 : 2

05/11/2022 15:00

Бухоро

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!