Ўзбекистон Про-лигаси. Драматик кечган баҳсда "Хоразм" "Машъал"ни таслим этди
Про-лига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" баҳси якунига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафида Ғуломов ва Намозов гол муаллифига айланган бўлса, меҳмонларнинг уч голи Бешимов ва Марчиано (дубль) номига қайд этилди.
Шу тариқа, хоразмликлар ҳисобидаги очколари сонини 34 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар "А" жадвалда 4-ўринни банд этган. 29 очкоси бор "Машъал" 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар