Ўзбекистон Про-лигаси. Сентябрь ойининг энг яхшилари аниқланди (фото)
Про-лигада 21 тур ортда қолди. Айни пайтда Суперлига йўлланмаси ва лигада жон сақлаб қолиш учун қизғин рақобат кечмоқда.
Бироз аввал, ЎзПФЛ матбуот хизмати сентябрь ойининг энг яхшиларини маълум қилди. Унга кўра, ой мураббийи "Андижон" устози Виктор Кумиков бўлди. У ўтган ойда 3 ўйинда жамоасини майдонга бошлаб чиққан ва 2 ғалаба ҳамда 1 дуранг қайд этган. Тўплар нисбати - 4:2.
Энг яхши футболчи номинациясида "Бухоро" ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ғолиб бўлди. У сентябрь ойида 3 ўйинда иштирок этди ва 2 гол муаллифига айланди.
Фикрлар