Ўзбекистон Про-лигаси. Тўпурарлар жадвалида икки футболчи пешқадам (фото)

Про-лигада 17-тур учрашувлари якунига етди. Мазкур турда ҳам томошабинлар бир-биридан қизиқ ва шиддатли учрашувлар гувоҳи бўлди. 

Ушбу тур якунига етгач, ЎзПФЛ матбуот хизмати мусобақа тўпурарлар жадвалини тақдим этди. Унга кўра, "Турон" вакили Ҳумоюн Муртазоев ва "Бухоро" футболчиси Рўзимбой Аҳмедов 13 та гол билан етакчи бўлиб турибди. 

"Хоразм" аъзоси Рокки Марчиано 9 та гол уриб, кейинги поғонани банд этган. "Машъал" ҳужумчиси Миколо Агапов, "Бухоро" аъзоси Сонг Лонгжи ҳамда "Хоразм" футболчиси Шаҳзод Бешимов бир хил 8 та гол урган ҳолда жадвалдан жой олган.

17тўп

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!