Ўзбекистон қай тарзда ғалаба қозонди? Тимур Кападзенинг топқирлиги

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларидаги юришини бошлади. Квартетимиздаги Сурия ва Афғонистон мусобақага ташриф буюрмади. Натижада гуруҳимиздаги Гонконг билан 1-ўрин масаласини ҳал этиш учун икки бор ўйин ўтказилиши белгиланди.

Бугун ушбу тўқнашувнинг дастлабкиси бўлиб ўтди. Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги “Shangcheng Sports Centre Stadium”да Тимур Кападзе шогирдлари Гонконг билан куч синашди.

photo_2023-09-22_16-15-23 (2)

Бу терма жамоаларнинг яқиндагина бўлган тўқнашувидан рақиб тўғри ҳулоса қилган ҳолда тактика ва таркиб танлашга урингани кўринди. Гонконг ҳамюртларимизга тўп тушиши билан орадаги фақрни қисқартириб, яқин масофадан қарши олди. Натижада вакилларимиз босимда қолиб, тўпни йўқотдан ҳолатлар ҳам учраб турди. 

Шунингдек, Гонконг таркибида ёши катта футболчилар ва таркибнинг катта қисми ўзгаргани ҳам ўз сўзини айтди. Бизнинг терма жамоа эса ёши катта 3 футболчини таркибга жалб этиш имкониятидан фойдаланмади.

19-дақиқада Ҳожимат Эркинов жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Эркинов шериги Ҳусаин Норчаев қолдирган тўпни деярли бўш дарвозага йўллай олмади.

photo_2023-09-22_16-15-23

25-дақиқада Жасур Жалолиддинов жарима майдони ташқарисидан стантардни амалга оширди. Жамоа сардорининг зарбаси анча хавфли чиқди. Шу билан бирга дарвозабон ҳам ишончли ўйнади.

43-дақиқада Русланбек Жиянов жамоадоши Ҳожимат Эркиновнинг пасидан дарвозани ишғол қила олмади. Посбон ўз ўрнида эканлигини кўрсатди.

Тайм охирида Жасур Жалолиддинов яна бир ажойиб зарба йўллади. Бироқ бу гал ҳам дарвозабон унинг ҳаракатларини бартараф этди.

photo_2023-09-22_16-15-24

Биринчи бўлимда Гонконг ҳамюртларимизнинг дастлабки дақиқалардаги ҳужумларига туриб бера олди ва шу билан бирга қолган вақт мобайнида ўзлари ҳам хавфли вазиятлар содир этди.

Иккинчи тайм биринчиси каби бошланди. Бизникилар ҳужумда, рақиб пайт пойлади. Кейинги дақиқаларда Гонконг олдинга чиқди. Ўзбекистон терма жамоасини майдон марказида кутиб олди. 

Ўйиннинг учдан икки қисми ўтиб бораётганда Тимур Кападзенинг топқирлиги иш берди. Захирадан майдонга тушган Улуғбек Ҳошимов 65-дақиқада 4-5 футболчидан ўтиб, жарима майдони яқинидан жуда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Ажойиб зарба ва бу гал посбон ожиз қолдирилди. Улуғбек Ҳошимов Хитойдаги Осиё ўйинларида терма жамоамизнинг илк голи муаллифига айланди.

Голдан сўнг вакилларимиз руҳланиб ҳужумларни қалаштириб ташлади, рақиб Тошкентда бўлгани каби ҳисоб йириклашиб кетмаслиги учун бор эътиборини ҳимояга қаратди… 

Охирги дақиқаларда Гонконг жонланди. Орадаги фарқ биттани ташкил этгани учун олдинга ўтди. Вазиятла яратишга уринди. Лекин ҳисобни ўзгартириш Гонконг футболчиларининг қўлидан келмади. Натижада, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи тўқнашувни ўз фойдасига ҳал этди.

Тимур Кападзе шогирдлари мусобақа фаворити сифатида қаралмоқда. Терма жамоамиз бунга муносиб бўлиши учун ҳар бир имкониятдан максимал тарзда фойдаланиши лозим. Бу борада ҳамюртларимизга кейинги учрашувларда омад тилаб қоламиз.

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
22/09/2023 18:48
Сурия ва Эрон эмас, Сурия ва Афгонистон футбол жамоаси келмади Осиё уйинларига
Bexruz Sharofov
22/09/2023 19:20
O'ziyam shunday yozilganku