Ўзбекистон Суперкубоги биринчи марта қаерда ўтказилган ва қайси жамоа ғолиб бўлганини биласизми?

Бугун Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилади. Унда "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро беллашади. Учрашувга Жиззах шаҳри мезбонлик қилади. Баҳс 19:30да старт олиши белгиланган. 

Ўйиндан олдин Суперкубокка оид маълумотларни тақдим этамиз.

Битта учрашувдан иборат Суперкубок биринчи марта 1999 йил Фарғонадаги "Нефтчи" стадионида ўтказилган. Унда кубок соҳиби "Навбаҳор" ва чемпион "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб борган. 6000 томошабин ташриф буюрган беллашувда "лочинлар" 4:2 ҳисобида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!