Ўзбекистон Суперкубоги. “Пахтакор” ва “Насаф” қарама-қаршилиги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади
24 август куни Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви Жиззахда ўтказилишидан хабарингиз бор. “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик 19:30 да старт олади.
23 август куни ўйинолди тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шу куни 17:30 да “Пахтакор” клуби бош мураббийи Максим Шацких ва жамоа сардори Драган Черан иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 18:00 да эса “шерлар” беллашув ўтадиган стадионда ўйинолди расмий машғулот ўтказади. 50 дақиқалик машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.
18:45 да “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири бўлган Матеус Лима Круз ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтаради. Номинал меҳмон сифатида қаршиликлар 19:30 да машғулотга киришади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқасига журналистлар ташриф буюриши мумкин.
Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар