Ўзбекистон Суперлигаси. Бикмаевнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Динамо" ўзининг 3-ғалабасини қўлга киритди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал меҳмонлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.

"Арслонлар" сафида уч голни Марат Бикмаев, яна бирини Абдужамол Исроилов киритди. Бу голларга термизликлардан Санчес пенальтидан унумли фойдаланиб, битта гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "Динамо" очколари сонини 9 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 14-поғонадан жой эгаллаган.

"Сурхон" ҳисобида 26 очко мавжуд бўлиб, клуб 11-поғонани банд этган.

Comments

You must be logged in to commet!