Ўзбекистон Суперлигаси. Сентябрь ойининг энг яхшилари "Пахтакор" ва "Насаф"дан танланди (фото)
Суперлигада 20 тур ортда қолди. Айни пайтда чемпионлик учун қизғин рақобат кечмоқда.
Шунингдек, ЎзПФЛ матбуот хизмати сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади. Унга кўра, ой мураббийи "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев бўлди. У ўтган ойда 2 ўйинда жамоасини майдонга бошлаб чиққан ва иккаласида ҳам зафар қучган. Тўплар нисбати - 4:1.
Энг яхши футболчи номинациясида "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ғолиб бўлди. У сентябрь ойида 2 ўйинда иштирок этди ва битта гол ҳамда иккита ассист муаллифига айланди.
Фикрлар