Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина, Испания ва Португалияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади
Литвада ўтадиган 2021 йилги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси учун 6-13 август кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.
Шундан сўнг, футзалчиларимиз 14 август санасида Тошкент-Истанбул-Мадрид ҳаво рейси орқали Испанияда ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади. Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Мадрид ва Малага шаҳарларида Испания ва Аргентинага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Режага кўра, вакилларимиз машғулотларни 25-31 август кунлари Португалияда давом эттиради ва йиғин мобайнида Португалия, Коста-Рика ва Ангола футзал терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Футзалчиларимиз Порту шаҳридаги йиғинни якунлаб, 31 август куни Литва пойтахти Вилнюс шаҳрига йўл олади. Шунингдек, 6 сентябрь санасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати мезбонлари ҳисобланган Литва билан ўртоқлик учрашуви ташкил этади.
Халқаро ўртоқлик учрашувлари:
15 август
Испания – Ўзбекистон
19 август
Испания – Ўзбекистон
21 август
Аргентина – Ўзбекистон
26 август
Коста-Рика – Ўзбекистон
27 август
Португалия – Ўзбекистон
29 август
Ангола – Ўзбекистон
6 сентябрь
Литва – Ўзбекистон
Мураббийлар штаби мазкур ўқув-машғулот йиғинлари учун 16 нафар футзалчини жалб этган.
Фикрлар