Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга етиб келди

  • 10 ноябрь, 13:29
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.

Бугун Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Дубайга етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.


Эслатиб ўтамиз, турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар. Учрашувлар “Ҳазза бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади.
 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!