Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан қийин кечган баҳсда жанговар дурангга имзо чекди
Bilolbek Imomov
Беллашув ўз ниҳоясига етди
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-туридаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада "Интер" ҳужумчиси Тареми ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб ёш юлдузимиз Аббосбек Файзуллев яна терма жамоамизни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада эса Меҳди Тареми дубл қайд этиб, ҳисобни яна тенглаштирди.
Ушбу муваффқият орқали форслар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.



Изоҳлар (0)