Ўзбекистон терма жамоаси Каннаваро қўл остида қандай статистика қайд этмоқда?

Ўзбекистон миллий терма жамоасига Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоа 2 та халқаро турнирда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Дастлаб, Al Ain International Cup” мусобақасида чемпионлик қўлга киритилди. Шундан сўнг  “FIFA Series” турнирида ҳам бош совринга эришилди.Каннаваро бошчилигида “оқ бўрилар” жами 6 та учрашув ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалабалардан 2 таси пенальтилар серияси орқали қўлга киритилган (Венесуэла, Эрон). Жамоа ушбу давр мобайнида 17 та гол урди ва 10 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Маълумот учун, ягона мағлубият Уругвайга қарши ўйинда қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!