Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ!

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Кеча "Ал Рабиа" ТВ орқали Ироқнинг рақибини мухокама қилган журналистлар терма жамоамизни дадил қарорини мақтади. Улар Ўзбекистон U23 термасини Саудия Арабистони билан ўйиндан қочмай, 3 турда ғалаба учун ўйнаганини алохида эътироф этди.

Шунингдек, Кападзе шогирдларини мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогар эканлиги ва бизда яхши авлод етишиб чиқаётгани хақида фикр билдирди. Ҳамюртларимиз гурух босқичида энг яхши ўйин кўрсатган 2 жамоадан бири бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U23 - Саудия Арабистони U23 жамоалари ўртасидаги баҳс 26 апрель куни 19:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!