Ўзбекистон терма жамоасида италиялик мутахассис иш бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳужумчилар билан ишлаш бўйича янги мураббий фаолиятини бошлади.

Италиялик собиқ футболчи Роландо Бьянки миллий жамоа мураббийлар штабига қўшилди. Мутахассис терма жамоада ҳужумчиларни тайёрлаш жараёнида иштирок этади.

Маълумот учун, Роландо Бьянки футболчилик фаолияти давомида “Аталанта”, “Кальяри”, “Режжина”, “Манчестер Сити”, “Торино”, “Болонья” ва “Мальорка” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Италиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам тўп сурган.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!