Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи мураббийи вафот этди

Ўзбек футболи ривожи учун улкан ҳисса қўшган мутахассис, профессор Рустам Акрамов вафот этди.

Марҳум мураббий сифатида 1990-1992-йиллар орасида Жазоирнинг USM клуби ва миллий терма жамоасида фаолият олиб борган.

Рустам Акрамов Мустақилликка эришганимиздан сўнг футбол бўйича Миллий терма жамоамизни бошқарган биринчи мураббий ҳисобланади. 1992-1994-йиллар терма жамоамиз у киши билан Марказий Осиё чемпионати ва 1994-йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.

Рустам Акрамович 1995-1997-йиллар Ҳиндистон терма жамоасини бошқарди. Кейинчалик ОФК, ФИФА ташкилотларида инструктор бўлиб фаолият олиб борди.

Ўзбек футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
15/02/2022 11:20
Энг катта ғалабамиз бунёдкори
Baxil Alihuja
15/02/2022 10:49
Биринчи ва соврин ютган ягона бош мураббий! Бошка хеч бир мураббий хеч бир мусобакада галаба козонмаган. Акрамов, Махмуд Рахимов ва Рауф Инилеев термани хакикий фидоий ва профессионал мураббийлари эди!