Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Беларусдаги халқаро мусобақада иштирок этади

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 5-11 февраль кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ривожланиш кубоги” халқаро турнирида иштирок этади. Ушбу терма жамоани тажрибали мутахассис Зайниддин Тожиев бошқариб боради.

Маълумот ўрнида, турнир ғолиблиги учун 8 та терма жамоа кураш олиб боради. Вакилларимиз “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларус (U-17), Қозоғистон (U-17) ва Россия (U-16) жамоасига қарши кураш олиб боради. Гуруҳ ғолиби финал йўлланмасини қўлга киритади.

“А” гуруҳи.
Беларус (U-17)
Қозоғистон (U-17)
Ўзбекистон (U-16)
Россия (U-16)

“Б” гуруҳи.
Беларус (U-16)
Россия (U-17)
Эрон (U-17)
Тожикистон (U-17)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!