Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Люксембургни енгди – 12:1

TIGGO 2 PRO

Таиланднинг Бангкок шаҳрида 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати III дивизионида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси муносиб натижаларни қайд этмоқда.

Кеча ўтказилган гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида ҳамюртларимиз Люксембург жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда вакилларимиз рақибларини 12:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жаҳон чемпионатининг дастлабки учрашувида Жанубий Африка Республикасини 12:0 кўринишида енгган ҳамюртларимиз 3 март куни бўладиган ўйинда Туркманистон жамоаси билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, илк бор жаҳон чемпионати III дивизионида қатнашаётган Ўзбекистон U18 терма жамоаси Люксембург, ЖАР, Туркманистон, Босния ва Герцеговина, Таиланд жамоалари билан “Б” гуруҳидан жой олган.

Мусобақалар 6 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!