Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди

 

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Хитойга қарши ўйин олдидан Нанкин  шаҳридаги Jangning Sports Centre Stadium ўйингоҳида расмий машғулотни ўтказди.

Машғулотнинг биринчи қисми кучли ёмғир остида ўтди. Шунга қарамай футболчилар машғулотни фаол тарзда олиб борди. Дастлаб енгил чигалёзди машқлар ўтказилди, кейин эса тўп билан муомала қилиш ва ўзаро тўп узатмаларини амалга ошириш машқлари бажарилди.

Ўзбекистон U-19 аёллар  термаси бош мураббийи бош мураббийи Баҳром Норсафаров ҳар бир чизиқда ҳаракат қиладиган футболчига тегишли кўрсатмалар бериб ўтди ва бу кўрсатмаларни амалга оширишни назорат қилди.

Ушбу машғулот Хитойга қарши кечадиган эртанги ўйин олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!