Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионати миллий федерациялар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим платформага айланмоқда.
Мусобақа доирасида Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўзаро ҳамкорлик бўйича расмий келишувга имзо чекди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Миср дзюдо федерацияси раҳбари Аҳмад Марзуқ иштирок этишди. Келишувга кўра, томонлар йирик мусобақаларга тайёргарлик доирасида ўзаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, илмий-методик йўналишда тажриба алмашиб боришади.
Фикрлар