Ўзбекистон Хитойни кичик ҳисобда таслим этди ва 4 та жамоа қатнашган мусобақада 3-ўринни қўлга киритди
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup" турнири 3-ўрини учун баҳс олиб борди. Ҳамюртларимизга мезбон Хитой қаршилик кўрсатди.
Қийин кечган беллашувда вакилларимиз Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига зафар қучишди ва мусобақада 3-ўринни қўлга киритишди.
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН 0:1
Гол: Элдор Шомуродов 35
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Одилжон Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов, Икромжон Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов.
Захира: Акбар Тўраев, Жавоҳир Илёсов, Достонбек Турсупов, Одил Аҳмедов, Марат Бикмаев, Достонбек Ҳамдамов, Давронбек Ҳошимов, Темурхўжа Абдухолиқов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Сардор Мирзаев.
Қўшимча дақиқаларда хитойликлар ҳужумлар уюштиришди. Аммо ҳисобни тенглаштира олишмади. Шу тариқа Эктор Купер Фабио Каннаварони ўзи айтганидек мағлубиятга учратди ва 4 та жамоа қатнашган мусобақада 3-ўринни қўлга киритди. Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди Достонбек Ҳамдамов жуда ҳам яқин масофадан тўпни тўрга кирита олмади. Одил Аҳмедов чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди. Аммо рақиб посбони ўз ўрнида. Зарба ҳам кучли чиқмади. Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолди. Хитойликлар босимни оширишмоқда Шораҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида Аҳмедовга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берганди. Аммо Одилнинг чап оёқдаги зарбаси ноаниқ чиқди Ўзбекистон терма жамоаси рақибни жарима майдончаси ичига қамаб, хоҳлаганча ҳужум ташкил қилмоқда. Элдор Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга тушди Ҳамдамов майдонга тушиши билан хавфли вазият яратди. Аммо Шомуродов тўпни ўзига бўйсундира олмади Жавоҳир Сидиқов ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди Навбатдаги ҳужумимиз Зотеевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. Аммо голдан дарак йўқ Очиқ ўйин бошланиб кетди. Ўзбекистон ҳам, Хитой ҳам кетма кет ҳужумлар ташкил қилишмоқда Яна бир ҳужум. Дастлаб Зотеев тўпни Сидиқовга етказиб берди. Жавоҳир зарба беришга улгурмади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўнпи эгаллаб олган Одил Аҳмедов кучли забрба йўллади. Аммо ноаниқ Шомуродов рақибни хатосидан фойдаланиб, тўпни олиб қўйди ва Машариповни олдинга бошлади. Хитойлик футболчилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди Жавоҳир Сидиқов ажойиб тарзда рақибини алдаб тўпиб, ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан дарвозага кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ Жалолиддин Машарипов нафақат ҳужумда, балки ҳимояла ҳам фаол ўйнамоқда. У рақибнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди Иккинчи бўлимни ҳужум билан бошладик. Алибоев тўп учун рақиб билан курашди. Аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди Иккинчи тайм бошланди. Биринчи бўлим якунланди Одил Аҳмедов жароҳат олган Отабек Шукуровнинг ўрнига майдонга тушди Бу орада Хитой хавфли ҳужум ташкил қилди. Дастлаб Зотеев тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Кейин рақибларимизнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди Шифокорлар Отабек Шукуровни алмаштириш кераклигини кўрсатишмоқда Голдан руҳланган терма жамоамиз аъзолари яна олдинга ўтишаётганди. Аммо хитойликлар Шукуровни қўполлик билан тўхтатишди. Отабекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда Отабек Шукуров ўнг қанотдан Элдор Шомуродовга тўпни ҳаволатиб оширди. У жарима майдонига ёриб кириб, дарвозага кучли зарба йўллади. Дарвозабон унинг зарбаси олдида ожиз қолди. 1:0! Ҳисобда олдинга чиқиб олдик Анзур майдон марказида тўпни олдириб қўйишига бир баҳя қолди. Ҳимоячимиз хитойлик рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам фол қайд этди Машарипов жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Жаримадан тўпни Алибоев йўллади, аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди. Яна бурчак зарбаси ишладик. Ўйиндаги устунлик биз томонга ўтган Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Аммо анча ноаниқ терма жамоамизнинг ўйинида мураббийнинг қўли кўринмаяпти. Фақатгина футболчиларнинг маҳорати эвазига ўйин ташкил этилмоқда Тўп назорати Хитой терма жамоасига ўтди Хитой қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди, вакилларимиз майдон марказидаёқ тўпни рақибдан олиб қўйишди. Хитой жонланмоқда Вакилларимиз девор услубида яхши ҳужум ташкил қилишганди. Аммо Шомуродов ўз вақтида тўпни жамоадошларига етказиб беролмади. Натижада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди Машарипов рақибдан тўпни олиб қўйиб, Жавоҳирни олдинга бошлаган эди. Аммо Сидиқовнинг кейинги узатмаси ноаниқ чиқди. Хитойнинг хавфли ҳужумини ҳимоячиларимиз бу сафар қийинчилик билан қайтаришди Хитой ўнг қанотдан ҳужм ташкил қилди. Аммо Анзур Исмоилов хотиржамлик билан ўйин қоидасини бузмасдан бу ҳужумни бартараф этди. Ўзбекистон ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтарди. Шукуровнинг ўнг қанотдан узатган тўпи майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ўйин бошланди. Хитой дастлабки ҳужумни амалга оширди. Аммо ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди. "China cup-2019". Ўзбекистон - Хитой учрашуви бошланиш арафасида.
Бугун Анзур Исмоилов терма жамоа сардори сифатида жамоадошларини майдонга бошлаб тушмоқда. Хитойга қарши ўйин Анзур учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 100-учрашув бўлади. Шу муносабат билан унга миллий терма жамоа менежери Диёр Исаметдинов томонидан "100" рақами туширилган махсус футболка совға қилинди. Анзурни бугунги юбилей учрашуви билан табриклаймиз!
Фикрлар