Ўзбекистон – Қозоғистон ўйини борасидаги музокаралар охирига етгани йўқ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Қозоғистон термасига қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Мутахассис Алишер Никимбаев телеграм каналида маълум қилишича, баҳс борасида ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган.

"Қозоғистонлик ҳамкасбларнинг маълумотига кўра, Ўзбекистон билан ўйин борасидаги музокаралар ҳали охирига етгани йўқ. Сабаблари бор. 

Икки жамоа ҳам 16 ноябрь куни учрашув ўтказишдан манфаатдор, бироқ Қозоғистон футбол федерацияси УЕФА олдидаги муайян мажбуриятларга эга. Европа жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Европа ассоциациясининг тўлиқ назоратида ўтиши лозим", - дея ёзиб қолдирди Никимбаев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хужакулов Хуршидбек
09/10/2022 14:48
Қозоқстонам камандами