Ўзбекистонга қарши учрашувда ажойиб ҳаракат қилган Гаддос АПЛнинг бошқа жамоасига ўтишга яқин!

Эрон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Саман Гаддос фаолиятини "Саутгемптон"да давом эттиришга яқин. Бу ҳақида Эроннинг "Varzesh Se" нашри хабар бермоқда.

30 ёшли футболчи 2020 йилдан буён "Брентфорд" да ўйнаб келаётган эди ва унинг шартномаси июнда якунига етди. Манбага кўра, Саман инглиз клуби билан барча керакли келишувларни амалга оширган. 

Маълумот учун, Гаддос ўтган мавсум АПЛда 19 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урган. У "ЖЧ-2026 саралаши" доирасидаги Ўзбекистонга қарши сўнгги учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!