Ўзбекистонга қарши учрашувда жароҳат олган Эрон футболчиси икки ойга сафдан чиқди
"Al Ain International Cup" турнири финали доирасидаги Эрон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Ушбу беллашувда вакилларимиз пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида форслар етакчиси Саед Эззатоллохи жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Текширув натижаларига кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячи камида икки ой майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Эззатоллохи 2024 йилдан буён БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



Фикрлар