Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи Қозоғистондаги турнирда ярим финалга чиқди
Ads

Қозоғистоннинг Балҳаш шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Аманбек Маканалиев, Ерлан Нокирбеков ва Жанат Сатеновлар хотирасига бағишланган VIII халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон, Мўғулистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистоннинг 200 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Беллашувларда ўзбекистонлик ёш боксчилар муваффақиятли иштирок этмоқдалар. Чорак финал жангларида Шохрух Рўзибоев (-44кг), Дилшод Абдувалиев (-46кг), Руслан Абдуллаев (-57кг), Логин Петров (-66кг), Шоҳжаҳон Абдуллаев (-80кг) каби боксчиларимиз рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмаси учун рингга чиқиш имкониятига эга бўлишди.

Минбар

Барча блоглар