Ўзбекистонлик футболчи: "Менинг мақсадим терма жамоага чақирилиш эмас, "Спартак" жамоасига ўтиш"

  • 7 декабря, 21:43
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Беларус чемпионатида иштирок этувчи “Нафтан” клуби аъзоси Руслан Рўзиев Ўзбекистон терма жамоасига қараганда, Москванинг “Спартак” жамоасида ўйнашни афзал кўришини маълум қилди.

Tecno

Беларус чемпионатида яхши натижалар кўрсатяпсиз. Сиз Ўзбекистон U-19 ва U-21 жамоаларида ўйнагансиз. Сизни катта терма жамоага чақиришлари мумкинми?

"Билмайман. Кўрамиз, Беларусда қоламанми ёки бошқа давлатга кетаманми ҳаммаси таклифларга боғлиқ. Йилни яхши якунладим, голлар урдим. Футболчи сифатида ўсганман, деб ўйлайман".

 Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олишни хоҳлайсизми?

"Терма жамоага кириш менинг мақсадим эмас. Албатта, чақиришса, албатта, ёқимли бўлади. Лекин чақиришадими — билмайман. Мен анча вақт олдин кетганман, Ўзбекистонда мен ҳақимда анчадан бери ҳеч ким эшитмаган".

"Менинг асосий мақсадим Москванинг "Спартак" жамоасига ўтиш. Шу билан бирга, агар терма жамоадан чақирув бўлса, албатта хурсанд бўламан", - деди вингер.

Маълумот учун, Рўзиев Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари сафида ўйнаган. У жорий мавсумда 28 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию