Ўзбекистонлик футболчининг Туркия клубига трансфер суммаси маълум
"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркиянинг биринчи лига вакили "Эйюпспор" клубига ўтмоқда. "Қалдирғочлар" тарбияланувчисининг трансфер суммаси маълум бўлди. Бу ҳақда "Бунёдкор” клуби директори Мурод Алиев SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Мурод Алиев футболчига Туркиядан ташқари Қатар ва бошқа давлатлардан ҳам таклифлар бўлганини айтиб ўтди. Жаҳонгир Ўрозовнинг трансфери қай тарзда рўй берганини маълум қилди.
- Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқишганидан кейин у ерда скаутлар кўришган. Бунгача Ўрозовга Қатар ва яна бошқа мамлакатлардан таклифлар бўлиб турганди. Унга Туркия варианти пайдо бўлди, бизга ёмон таклиф бергани йўқ. Насиб қилса, умумий трансфер нархи 300 минг еврога баҳоланяпти. Шартнома ҳам қилиняпти.
- “Бунёдкор”га қачондан пул ўтказишни бошлашади?
- Айтганимдек, келишувимиз 300 минг евро, бўлиб-бўлиб тўлайди. Ҳамма нарса тўғри бўлса, 15 сентябрда “Бунёдкор” ҳисоб рақамига 100 минг евро туширади.
Фикрлар