Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ саралашидаги муҳим ўйинни бошқаради

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Япония учрашувига расмийларни тайинлади, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи  бошқариб боради. Валентин Коваленко бош ҳакам вазифасини бажаради, қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ишлайди. Захира ҳаками  – Дмитрий Пислегин.

Иорданиялик Исмоил Аднан ал-Ҳафи реферилар ишига баҳо беради. Учрашув комиссари этиб Жанубий Корея вакили Ли Сангвун тайинланди.

Маълумот учун, “B” гуруҳи пешқадамлиги учун курашаётган Саудия Арабистони ва Япония ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!