Ўзбекистонлик икки ёш футболчи Португалия клуби билан шартнома имзолашга яқин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалиянинг "Брага" клуби сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепишга яқин турибди.

"SPORTS.uz" сайти маълум қилишича, Садриддин Ҳасанов ҳамда Сайфиддин Содиқов "Брага" жамоасида тиббий кўрикдан ўтади. Ҳозирда футболчилар Португалияда бўлиб турибди ва тез орада клуб билан расмий шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Садриддин Ҳасанов жорий мавсумда "Бунёдкор" сафида Суперлигада 6 та учрашувда майдонга тушган. Сайфиддин Содиқов эса "Андижон" сафида ижара асосида тўп суриб, 3 та баҳсда иштирок этган. Унинг трансфер ҳуқуқи аслида "Аҳмедов FC" клубига тегишли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!