Ўзбекистонлик жангчи "Hall of Fame ММА" турнирида ғалаба қозонди

  • 10 декабрь, 2019, 15:36
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Жаҳонгир Ҳусанов ММА бўйича навбатдаги жангини ўтказди.

 8 декабь куни «Новосибирск Колизейи»да (Бу ердаги давлат цирки аренасини шундай аташади) Hall of Fame ММА Лигаси мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Ҳусанов ўз вазни бўйича барча рақибларини мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Жаҳонгир Ҳусанов учун биринчиси эмас. У илгари муайтай ва кикбоксинг спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ва Осиё чемпионатларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Ҳусанов ўзига хос ММА рефериси ва ушбу спорт тури бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийлари сарасига кирувчи Мансур (Мангуст) Тугизбоев ҳамда Дмитрий Худяковларнинг шогирди ҳисобланади. У ўтган йили Қирғизистонда ўтказилган ММА бўйича нуфузли мусобақада ҳам ғалаба қозонган эди.

photo_2019-12-10_00-13-20

photo_2019-12-10_00-13-26

photo_2019-12-10_00-13-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!