Ўзбекистонлик ММА жангчиси америкалик менежер билан шартнома имзолади
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Сирожиддин Эшонбоев (18-9) америкалик менежер билан шартнома имзолади. Ҳамюртимиз “Rap Fight Management” компаниясига бошчилик қилувчи Шон Рапопорт билан ҳамкорликни бошлаган. Албатта, ушбу менежер ММА оламида ўз номига эга ва нуфузли промоушенлар билан шартнома қилиб беришга қодир десак, муболаға бўлмайди.
- Бир йиллик шартнома туздик. Очиғи, қайси промоушенда жанг ўтказишимни ҳали билмайман. Кўплаб промоушенларга тавсия қилар экан ва маъқул келганида фаолият юритаман. Насиб қилса, тез орада жанг ташкил қилиб беради. Ўйлайманки, барчаси яхши бўлади.
Маълумот учун, юртдошимиз фаолияти мобайнида “Alash prayd”, WEF, GFC каби промоушенларда ўз жангларини ўткаган.
Фикрлар