Ўзбекистонлик Октагон лигаси чемпионларининг рақиблари маълум!
Хабарингиз бор, 10 март куни “Октагон 56” турнири Тошкентда “Хумо” аренасида ўтказилиши керак эди. Бироқ баъзи бир сабаларга кўра, Тошкентда мусобақани ўтказилишига рухсат берилмаган. Ваҳоланки, бир қатор ўзбекистонлик жангчилар чемпионлик камарларини ҳимоя қилар эди.
Шу тариқа ушбу жанг кечаси Алматида бўлиб ўтадиган бўлди. Ҳозирга келиб жанг кечасининг икки асосий жанги маълум бўлиб улгурди. Унга кўра, лиганинг ўрта вазн (83,9 кг) тоифасидаги чемпиони Ислом Балтаев (4-2) қозоғистонлик мағлубият билмай келаётган Керим Даидовга (9-0) қарши жанг қилса, енгил вазн (70,3 кг) тоифасидаги лиганинг яна бир ўзбекистонлик жангчиси Достон Бозоров (8-1) қозоғистонлик Нурбек Тажибаевга(6-2) қарши октагонга кўтарилади. Шунингдек, бир қатор юртдошларимизнинг ҳам жанг қилиши кутилмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар